«Арсенал» ва «Челси» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.
Аргентиналик футболчининг «Тоттенҳэм» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Бироқ жамоага икки нафар янги марказий ҳимоячи Ян Пол ван Ҳекке ва Маркос Сенеси келиб қўшилгани сабабли Ромеро шу ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда.
«Тоттенҳэм» сардори ўтган мавсум сўнгги қисмини тизза жароҳати сабаб ўтказиб юборган. Бу вақтда жамоа АПЛдаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётганди.
Аввалроқ «Барселона» ва «Реал» Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади