Live
3
Ўзбек

Галлас: «Стоунс – «Челси» учун энг яхши вариант»

Футбол
25 июл, 16:47
Жон ҳозирда эркин агент сифатида янги жамоа изламоқда.
Галлас: «Стоунс – «Челси» учун энг яхши вариант»
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Вилям Галлас Жон Стоунснинг «Челси»га эҳтимолий трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«У катта тажрибага эга. Жон Англия Премер-лигасида чемпион бўлган, Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан. Шунинг учун у ҳозир «Челси» учун энг яхши вариант ҳисобланади.

Акс ҳолда, клуб бошқа бир ҳимоячи учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади. Лекин унинг Премер-лигага тез мослаша олишига ҳеч ким кафолат бера олмайди», — дея Галласнинг сўзларидан келтиради iPredicta нашри.

Маълумот учун, англиялик 32 ёшли футболчи яқинда «Манчестер Сити»ни шартномаси муддати якунлангани сабаб тарк этди. Ҳозирда эркин агент сифатида янги жамоа изламоқда.

У ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар