Live
4
Ўзбек

«Ливерпул» Забарний билан музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
25 июл, 17:11
Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
«Ливерпул» Забарний билан музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ва Украина миллий жамоаси ҳимоячиси Иля Забарний «Ливерпул» билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Foot01 нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг вакиллари инглиз клуби билан суҳбатлашган. Музокаралар давом этмоқда.

«Ливерпул»нинг ҳимоячига бўлган қизиқиши жамоа бош мураббийи Андони Ираола билан боғлиқ. Испаниялик мутахассис Забарнийнинг имкониятларини яхши билади, чунки улар аввалроқ «Борнмут»да бирга фаолият олиб боришган.

Иля 2025 йилнинг ёзида «ПСЖ» сафига бориб қўшилган. Бу вақт давомида парижликлар либосида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар