«ПСЖ» ва «Барселона» жамоалари «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри учун курашга қўшилди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби ярим ҳимоячининг трансфер шартларини билиш учун «шаҳарликлар» билан боғланган.
Каталония клуби эса Френки де Йонгнинг жароҳатидан сўнг майдон марказини кучайтиришни мақсад қилган ва испаниялик 30 ёшли футболчига эътибор қаратган.
Қайд этилишича, Родрини ўз сафига қўшиб олиш пойгасида «Реал» пешқадамлик қилмоқда. Мадридликлар хавбек билан келишувга эришиб бўлишган, аммо бу трансфер учун қўшимча маблағ топиш мақсадида ўз яримҳимоячиларидан бирини сотишларига тўғри келади.
«Манчестер Сити» эса ўз навбатида футболчи билан 2027 йилда тугайдиган шартномани узайтирмоқчи.
Маълумот учун, Родри ўтган мавсумда АПЛнинг 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади