Жанубий кореялик футболчи Ли Кан Ин «Атлетико» вакилига айланди.
Мадрид клуби 25 ёшли яримҳимоячининг «ПСЖ»дан трансфер қилинганини расман эълон қилди. Томонлар 2031 йил 30 июнгача амал қиладиган шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Кан Ин ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 27 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.
Аввалроқ жанубий кореялик футболчининг трансфер суммаси 35 миллион еврони ташкил этиши, яна 5 миллион евро эса бонуслар кўринишида «ПСЖ»га тўланиши маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади