Бугун
11
Ўзбек

Агбонлаҳор: «Хвича ЖЧда ўйнамагани учун «Олтин тўп» олмаслиги керакми? У Ямал ва Кейндан яхшироқ»

Футбол
24 июл, 04:45
«Астон Вилла» собиқ ҳужумчиси «ПСЖ» вингерини мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблайди.
Агбонлаҳор: «Хвича ЖЧда ўйнамагани учун «Олтин тўп» олмаслиги керакми? У Ямал ва Кейндан яхшироқ»
Foto: Getty Images

«Астон Вилла»нинг собиқ ҳужумчиси Габриэл Агбонлахор мавсум якунларига кўра «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелияни «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ, деб ҳисоблайди.

Ўтган мавсумда грузиялик футболчи барча мусобақаларда 48 та ўйинда 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

— Биласизми, мен «Олтин тўп»ни кимга берган бўлардим? Хвича Кварацхелияга.

— У жаҳон чемпионатида ўйнамаган.

— Худди шундай, аммо масаланинг моҳияти ҳам шунда: у Жаҳон чемпионатида қатнашмагани учунгина совринни ололмайдими?

Ўйлаб кўрсак, Кварацхелия «ПСЖ»даги бутун мавсум давомида томоша қилиш энг завқли бўлган ва энг яхши ўйнаган футболчи бўлди.

У — ажойиб футболчи. Ламин Ямалдан ҳам, Харри Кейндан ҳам яхшироқ. Ҳар кимдан ҳам яхшироқ.


— Агар сизда овоз бериш ҳуқуқи бўлганида, кимга овоз берган бўлардингиз?

— Кварацхелияга. Уни танлаган бўлардим. У — ўйинини томоша қилиш менга завқ берадиган футболчи, — деди Агбонлахор talkSPORT билан суҳбатда.

Gabriel Agbonlahor
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар