Жермейн Дефо Англиянинг бешинчи дивизионида иштирок этувчи «Уокинг» жамоаси бош мураббийлигини тарк этди.
Мутахассис ушбу лавозимга апрел ойида тайинланган ва унда атиги тўрт ой ишлади.
Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси ўтган мавсумда жамоа билан 6 та ўйин ўтказди: 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 1 та мағлубият.
«Яқинда ўтказилган музокаралардан сўнг шуни тасдиқлай оламанки, ўзаро келишув асосида «Уокинг» бош мураббийи лавозимини тарк этяпман.
Афсуски, юзага келган ҳолатлар бу лавозимда фаолиятимни давом эттиришимни имконсиз қилди», — деб ёзди Дефо.
Дефо 4 ойлик фаолиятдан сўнг «Уокинг» бош мураббийлигини тарк этди
Футбол
24 июл, 03:40
Собиқ ҳужумчи унинг ишни давом эттира олмаслигигa айрим ҳолатлар сабаб бўлганини ёзди.
Foto: Getty Images