Германия миллий жамоаси ва «Бавария» клубининг собиқ яримҳимоячиси Томас Мюллер ҳакамлар жаҳон чемпионатлари давомида доимо Лионел Мессига ён босганига ишора қилди. У бунга мисол сифатида 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг чоракфиналидаги Германия ва Аргентина ўртасидаги (4:0) баҳсни келтирди.
«Биз Аргентинага қарши ўйинда ҳисобда олдинда эдик. Лео Месси эса менинг ёнимда турганди. Тўп майсадан сакраб, қўлимга тегди. Ҳакам дарҳол менга сариқ карточка кўрсатди. Менимча, бунинг сабаби Леонинг ёнимда тургани эди. Худди у ҳакамга: «Биз аллақачон 0:1 ҳисобида ютқазяпмиз. Илтимос, ҳеч бўлмаса озроқ ёрдам беринг», деб ишора қилаётгандек туюлди», — деди Мюллер Goal нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, айнан ўша сариқ карточка туфайли Мюллер Жаҳон чемпионатининг Испанияга (0:1) қарши яримфинал баҳсини ўтказиб юборганди.
Мюллер ЖЧда ҳакамларнинг Мессига ён босишига ишора қилди
Футбол
24 июл, 02:50
Германиялик собиқ яримҳимоячи 2010 йилги ўзаро ўйинни эслади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади