«Венеция» Акор Адамс билан шартнома имзолади.
Италия клуби нигериялик 26 ёшли ҳужумчини «Севиля»дан сотиб олганини расман эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзолашди.
AS нашри маълумотига кўра, трансфер қиймати 16 миллион еврога тенг бўлган. Турли бонуслар ҳисобидан бу маблағ 23 миллион еврогача ошиши мумкин.
Ўтган мавсумда Испания Ла Лигасида Адамс 32 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди ҳамда «Севиля»нинг энг яхши тўпурарига айланди.
«Венеция» «Севиля»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши тўпурарини сотиб олди
Футбол
24 июл, 00:17
26 ёшли ҳужумчи фаолиятини А Серияда давом эттиради.
Foto: Venezia