«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике клуб билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган янги битим шартларини келишиб олган. Шартнома имзолангани яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Луис Энрике 2023 йилдан буён «ПСЖ»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Париж клуби уч марта Франция чемпионати, уч марта Франция Суперкубоги, икки марта УEФА Чемпионлар лигаси, икки марта Франция кубоги, шунингдек, УEФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни бир мартадан қўлга киритди.
54 ёшли мутахассис фаолияти давомида «Рома», «Селта», «Барселона» ҳамда Испания миллий жамоасини ҳам бошқарган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади