Бугун
59
Ўзбек

Де Кетеларе «ПСЖ»га ўтиши мумкин

Футбол
22 июл, 13:44
Париж клуби белгиялик яримҳимоячини муқобил трансфер варианти сифатида кўрмоқда.
Де Кетеларе «ПСЖ»га ўтиши мумкин
Foto: Getty Images

«Аталанта» яримҳимоячиси Шарл де Кетеларе фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Саша Таволерининг хабарига кўра, белгиялик футболчига «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ парижликлар уни ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад эмас, балки муқобил вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.

24 ёшли футболчи 2024 йилда «Милан»дан 23 миллион евро эвазига «Аталанта» сафига кўчиб ўтган эди. Унинг Бергамо клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда Де Кетеларе барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Тransfermarkt порталига кўра, белгиялик яримҳимоячининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар