Бугун
59
Ўзбек

Модричнинг «Милан» билан янги шартнома бўйича маоши маълум бўлди

Футбол
23 июл, 09:11
Хорватиялик яримҳимоячи йилига 4,5 миллион евро ишлаб топиши кутилмоқда.
Модричнинг «Милан» билан янги шартнома бўйича маоши маълум бўлди
Foto: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич клуб билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Аввалроқ томонлар 2027 йил ёзигача мўлжалланган янги битим бўйича тўлиқ келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Скиранинг ёзишича, 40 ёшли футболчининг янги шартнома бўйича йиллик маоши 4,5 миллион еврони ташкил этади.

Модрич 2025 йилнинг ёзида «Милан» сафига қўшилган эди. У илк мавсумида барча мусобақаларда 37 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар