Бугун
59
Ўзбек

«Милан» Леау учун нарх белгилади

Футбол
23 июл, 06:59
Италия гранди португалиялик ҳужумчини 50 миллион еврога сотишга тайёр.
«Милан» Леау учун нарх белгилади
Foto: Getty Images

«Милан» ҳужумчиси Рафаел Леау ёзги трансферлар ойнасида клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунжуўғли хабар берди.

Манбага кўра, «россонери» португалиялик футболчининг кетиши бўйича турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр. Хусусан, клуб Леауни мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага бериши ёки уни 50 миллион евро эвазига тўлиқ сотиши мумкин.

Рафаел Леау 2019 йилда «Лилл»дан «Милан» сафига 49 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда португалиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 31 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Тransfermarkt портали Рафаел Леаунинг трансфер қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар