Live
4
Ўзбек

Расман: Модрич «Милан» билан шартномасини узайтирди

Футбол
23 июл, 12:18
Янги мавсумда у яна 14-рақам остида ўйнайди.
Расман: Модрич «Милан» билан шартномасини узайтирди
Фото: Getty Images

«Милан» клуби яримҳимоячи Лука Модрич билан тузилган шартнома яна бир мавсумга узайтирилганини расман эълон қилди.

Янги келишувга кўра, хорватиялик 39 ёшли футболчи клуб сафида 2027 йил 30 июнгача тўп тепади. Янги мавсумда у яна 14-рақам остида ўйнайди.

Аввалроқ футболчи «россонери» сафида янги келишувга кўра, йилига 4,5 миллион евро атрофида маош олиши хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Лука барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар