«Арсенал» клуби «Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс бўйича янги таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тўпчилар» бразилиялик футболчининг трансфери учун 70 миллион фунт таклиф қилишга тайёр. «Қарғалар» бунга қандай жавоб қайтариши маълум эмас.
Гимараэс ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Элатиб ўтамиз, Бруно 2022 йилдан буён «Нюкасл» сафида тўп тепмоқда. Фаолияти давомида у «Аудакс», «Атлетико Паранаенсе» ва Франциянинг «Лион» клубларида ҳам ўйнаган.