Бугун
59
Ўзбек

«Нюкасл» Алажи Бамба трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
23 июл, 08:01
«Монако» яримҳимоячиси Англияга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олмоқда.
«Нюкасл» Алажи Бамба трансфери бўйича келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» «Монако» яримҳимоячиси Алажи Бамба трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам хабар берди.

Манбаларга кўра, трансфер қиймати бонусларни ҳисобга олган ҳолда 40 миллион евродан бироз кўпроқни ташкил этади.

20 ёшли футболчи Англияга бориб, тиббий кўрикдан ўтиш ва «Нюкасл» билан узоқ муддатли шартнома имзолаш учун рухсат олган.

Алажи Бамба таянч яримҳимоячиси сифатида ҳам, марказий яримҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. У 2025/26 йилги мавсумда «Монако» асосий жамоаси сафида 25 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Монако Монако
Бугунги янгиликлар