Бугун
59
Ўзбек

Расман: «Арсенал» Христос Цолисни ўз сафига қўшиб олди

Футбол
23 июл, 08:15
Лондон клуби грекиялик ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Расман: «Арсенал» Христос Цолисни ўз сафига қўшиб олди
Foto: Getty Images

«Арсенал» Белгиянинг «Брюгге» клубидан ҳужумчи Христос Цолис трансферини расман эълон қилди.

Клуб хабарига кўра, 24 ёшли футболчи билан 5 йиллик узоқ муддатли шартнома имзоланган. Трансфер қиймати 34 миллион фунт стерлингни ташкил этди.

«Арсенал» расмий баёнотида қуйидагича дейилади:

«Биз Христос Цолис билан узоқ муддатли шартнома имзоланганини мамнуният билан эълон қиламиз. 24 ёшли ҳужумчи «Брюгге»дан сафимизга қўшилди. У Белгия клуби сафида барча мусобақаларда 108 та баҳсда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 45 та голли узатмани амалга оширди».

Қайд этиш керакки, Цолис «Брюгге» сафида ўзининг сермаҳсул ўйини билан Европанинг етакчи клублари эътиборини тортган футболчилардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар