«РБ Лейпциг» ва Кот-д'Ивуар миллий жамоаси вингери Ян Диоманде фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчига «Арсенал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Диоманденинг трансфери бўйича дастлабки сўровни юборган.
Аввалроқ ОАВда иқтидорли вингерга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тransfermarkt портали Диоманденинг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «РБ Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Қайд этиш жоиз, 2025/26 йилги мавсумда футболчи барча мусобақаларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.