Бугун
11
Ўзбек

Ли Кан Ин трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида Атлетико футболкалари савдоси ошди — Marca

Футбол
24 июл, 05:43
Кореялик яримҳимоячининг трансфери ҳақидаги миш-мишлар Мадрид клуби футболкаларининг савдосига бевосита таъсир кўрсатди.
Ли Кан Ин трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида Атлетико футболкалари савдоси ошди — Marca
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

«Атлетико Мадрид» клуби футболкалари савдоси кореялик яримҳимоячи Ли Кан Иннинг «ПСЖ»дан трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида кескин ошди.

Манбанинг маълумотига кўра, барча ҳужжатларнинг тўлиқ тайёр бўлмаганигина трансфер ҳақидаги расмий эълонни кечиктирмоқда.

Манбага кўра, Ли Кан Ин бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин тиббий кўрикдан ўтган. Унинг «Атлетико» билан шартномаси шартлари, жумладан, футболчи юзидан фойдаланиш ҳуқуқларининг майда тафсилотларигача якуний тарзда келишиб олинган.

Маълум қилинишича, «Атлетико» клуб атрибутлари савдоси аллақачон Жанубий Кореяда ҳам, Мадридда ҳам кескин ошган, бу ерда клуб дўконларига доимий равишда мижозлар келиб, жамоанинг янги футболчиси қайси рақам остида ьтўп тепиши ҳақида сўрашмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар