Live
3
Ўзбек

Нунес Европага қайтиш арафасида

Футбол
25 июл, 05:10
Уругвайлик ҳужумчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Нунес Европага қайтиш арафасида
Фото: Getty Images

«Ливерпул» собиқ ҳужумчиси Дарвин Нунес Европага қайтиш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар берди.

Уругвайлик ҳужумчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар 27 ёшли футболчини ижара асосида олиб келиш бўйича келишувга эришиш арафасида турибди. Ижара шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумнинг биринчи ярмида ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Нунес фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Бешикташ Бешикташ
Бугунги янгиликлар