Live
5
Ўзбек

Родри «Реал» билан шахсий келишувга эришди — манба

Футбол
25 июл, 05:50
Унинг «Ман Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланганди.
Родри «Реал» билан шахсий келишувга эришди — манба
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри «Реал» билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Жаҳон чемпиони энди Мадрид клубининг «Манчестер Сити» билан трансфер ишларини ҳал қилишини кутмоқда. Қайд этиш лозим, Родрининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, испаниялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Transfermarkt порталига кўра, 30 ёшли яримҳимоячининг нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Аввалроқ Родри «Реал»га ўтиш учун трансфер нархини пасайтиришга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар