Бугун
48
Ўзбек

Моуринио Диомандени «Реал»нинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда

Футбол
25 июл, 03:55
Жозе клуб раҳбариятига ҳужум чизиғида янада кўпроқ тезлик ва янги кучлар кераклигини айтган.
Моуринио Диомандени «Реал»нинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Лейпциг» вингери Ян Диомандени жамоанинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, португалиялик мутахассис «Реал» раҳбариятига ҳужум чизиғида янада кўпроқ тезлик ва янги кучлар кераклигини айтиб ўтган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Диоманде барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та ассист амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ «Реал» Диоманде бўйича расмий таклиф билан чиққани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар