Бугун
48
Ўзбек

Клопп: «Бу янги давр бошланиши»

Футбол
25 июл, 03:05
Германиянинг янги бош мураббийи жамоага қандай ўйин услубини сингдирмоқчи экани ҳақида гапирди.
Клопп: «Бу янги давр бошланиши»
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоага қандай ўйин услубини сингдирмоқчи экани ҳақида гапирди.

«Футболчилар мен билан улар кутмаган имкониятларга эга бўлишлари мумкин, чунки мен қатъий қарорлар чиқаришни яхши кўраман.

Мен учун энг муҳими — ҳаммага ёқадиган футбол ўйнашни истайдиган йигитлар билан ишлаш. Бу ҳар доим ҳам дарҳол муваффақият келтирмайди, аммо мен миллий жамоа билан ҳам шундай натижага эришмоқчиманки, мухлислар уйига қайтаётиб: «Бу ҳақиқатан ҳам гўзал футбол», деб гапиришсин.

Бунинг учун бир нечта муҳим омиллар керак. Миллий жамоа либосини кийиш шарафига эга бўлган ҳар бир футболчи бор кучини бериши шарт.

Мен ҳаммани диққат билан кузатаман. Ҳозирча ҳеч кимнинг устига чизиқ тортмаяпмиз, чунки бу янги давр бошланиши», — деди Клопп янги лавозимдаги илк матбуот анжуманида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар