Муборакнинг «Машъал» клуби бош мураббийи Сергей Лушан жамоадаги молиявий ҳолат ҳақида гапириб ўтди.
«Бу мавзуда йигитлар билан кўп гаплашдик. Ҳаммада пулга эҳтиёж бор, аммо ҳозирча келишмовчиликлар йўқ. Вазият ўнгланишига умид қиламиз.
Пул етарли бўлса, сифатли футболчилар ҳам шунга яраша бўлади. Пул бўлмаса, чемпионат сифати пасаяди. Ҳар йили қайсидир жамоада маош кечикади.
Ҳозир вазият жуда оғирлигини тушуниб турибман. Йигитлар менга келажак учун ишлашга ваъда беришди», — деди Лушан.
Аввалроқ «Бунёдкор» бош мураббийи Илёс Зейтуллаев ҳам жамоасидаги молиявий ҳолатга тўхталиб ўтганди.