«Машъал» футбол клуби Шаҳбоз Жўраев ва Самандар Очилов билан тузилган меҳнат шартномалари ўзаро келишув асосида бекор қилинганини расман эълон қилди.
Ҳар икки футболчи клуб сафида кўп йиллар давомида тўп суриб, меҳнатсеварлиги, фидойилиги ва жамоага садоқати билан мухлислар эътиборини қозонган. Улар «Машъал» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоанинг эришган натижаларига салмоқли ҳисса қўшган.
Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар номидан Шаҳбоз Жўраев ҳамда Самандар Очиловга клуб ривожига қўшган ҳиссаси, ҳалол меҳнати ва фидокорона хизматлари учун миннатдорлик билдирилди.