Live
6
Ўзбек

«Реал» Олисе трансферини амалга оширмайди

Футбол
21 июл, 09:45
Мадрид клуби бу ёзда «Бавария» вингерини сотиб олишни режалаштирмаяпти.
«Реал» Олисе трансферини амалга оширмайди
Foto: Getty Images

«Бавария» вингери Майкл Олисенинг «Реал Мадрид»га трансфери ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши кутилмаяпти.

Журналист Марио Кортегана хабарига кўра, Мадрид клубига яқин манбалар «қаймоқранглилар» бу ёзда франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмаётганини маълум қилган.

23 ёшли футболчи 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан 53 миллион евро эвазига «Бавария» сафига ўтган эди. Унинг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Мa'lumot uchun, Олисе 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатма амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар