Live
7
Ўзбек

«Реал» Ферран Торресни сотиб олмоқчи

Футбол
21 июл, 07:35
Испания миллий жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Ла Лиганинг бошқа бир топ-клубида давом эттириши мумкин.
«Реал» Ферран Торресни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Lequipe хабар берди.

Испания миллий жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби вакили Ферран Торрес фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин.

Манба маълумотига кўра, форвард хизматларига «Реал» клуби қизиқиб қолган. «Қироллик клуби» ушбу трансфер ойнасида Торрес трансферини амалга ошириш ҳаракат қилиб кўради.

Ферраннинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Торрес Испания ва Аргентина миллий жамоалари иштирокидаги жаҳон чемпионати-2026 финали (1:0) қаҳрамонига айланди. Айнан у ягона голга муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар