Live
2
Ўзбек

Романо: «Родри «Реал» ҳақида орзу қилмоқда»

Футбол
21 июл, 05:40
Машҳур инсайдер «Манчестер Сити» яримҳимоячиси фаолиятини Мадрид клубида давом эттирмоқчлигини тасдиқлади.
Романо: «Родри «Реал» ҳақида орзу қилмоқда»
Фото: Getty Images

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Англиянинг «Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клуби сафига кўчиб ўтиш ниятида эканлигини тасдиқлади.

30 ёшли футболчи Испания миллий жамоаси жаҳон чемпиони бўлишида салмоқли ҳисса қўшди. Якунда айнан «шаҳарликлар» яримҳимоячиси мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Родри «Манчестер Сити»дан янги шартнома борасида таклиф олган, лекин у «Реал» ҳақтида орзу қилмоқда ва у ерга кўчиб ўтишдан умидвор. «Реал» эса Флорентино Переснинг иккиланиши туфайли Родри бўйича музокараларни вақтинча тўхтатиб қўйган. Вазият ўзгарса, албатта, хабар бераман», – деб ёзди Романо.

Эслатиб ўтамиз, Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар