Live
6
Ўзбек

Гави ЖЧдаги ғалабасини бувиси хотирасига бағишлади

Футбол
21 июл, 10:10
«Барселона» марказий яримҳимоячиси жаҳон чемпионлиги йўлида ёрдам берган барча-барчага миннатдорчилик билдирди.
Гави ЖЧдаги ғалабасини бувиси хотирасига бағишлади
Фото: Getty Images

АҚШ, Мексика ва Канадада ўтган мундиал финалидан кейин 21 ёшли футболчи кубок йўлида ёрдам берган яқинларига миннатдорчилик билдирди.

«Сўнгги бир неча йил жароҳатлар туфайли қийин кечди, аммо яқинларим, оилам, дўстларим туфайли буларнинг барчаси бежиз эмаслигини айта оламан. Мен буни ва яна кўп нарсаларни бошдан кечиришга тайёрман. Футболчи сифатида ўсиб, жаҳон чемпиони бўлишимга ёрдам берган оилам, мактабим, мураббийларим ва «Барселона» ходимларидан миннатдорман. Шу ўринда бувимнинг хотирасини алоҳида ёдга олмоқчиман. Менга берган кучингиз учун раҳмат», - деб ёзди хавбек ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Гави жаҳон чемпионатида икки бор майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга оширмади. Ўтган мавсумда клуб сафида 13 та баҳсда 1 та голли узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар