«Реал» ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
20 ёшли бразилиялик футболчига айни вақтда «Рома» қизиқиш билдирмоқда ва жамоа форвард учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Рим клуби ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
«Реал» раҳбарияти эса бразилиялик футболчига узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми сифатида қарамоқда ва уни тўлиқ трансфер асосида сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Маълумот ўрнида, Эндрикнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида «Лион»да ижара асосида ўтказди.
Аввалроқ «Реал» ёзда Эндрик учун келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани маълум қилинганди.