Бугун
59
Ўзбек

«Барселона» Канcелуни қайтаришга ишонмоқда

Футбол
23 июл, 04:44
Каталонияликлар «Ал Ҳилол» билан музокараларни давом эттирмоқда, футболчининг ўзи ҳам ортга қайтишни истайди.
«Барселона» Канcелуни қайтаришга ишонмоқда
Foto: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Барселона» ҳимоячи Жоау Канcелуни қайта ўз сафига қўшиб олиш борасида оптимистик кайфиятда.

Манбага кўра, бир неча ҳафта аввал трансфер бўйича келишувга эришилмаган бўлса-да, Каталония клуби «Ал Ҳилол» билан музокараларни давом эттирмоқда ва ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига қадар битимни якунлашига ишонмоқда.

Романо таъкидлашича, Канcелунинг ўзи ҳам «Барселона»га қайтишни истамоқда. Бу омил трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини ошираётган асосий сабаблардан бири сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ўтган мавсумда «Барселона» сафида ижара асосида тўп суриб, жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар