БААнинг Абу-Даби шаҳрида UFC Fight Night 282 турнири давом этмоқда. Унда ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров австралиялик Стив Эрсегга қарши октагонга кўтарилди.
Ўта енгил вазн тоифасида кечган co main event баҳсида Темиров рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратди.
Шу тариқа, 29 ёшли Рамазон Темиров фаолиятидаги йигирма иккинчи жангини ўтказди. Энди унинг ҳисобида 20 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор. 30 ёшли Стив Эрсег эса бугун ўзининг ўн тўққизинчи жангида бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади