Live
4
Ўзбек

Месси МЛС юлдузлар баҳсини ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинмайди

Футбол
25 июл, 14:06
Аргентина миллий жамоаси сардори бу сафар жазодан озод этилди.
Месси МЛС юлдузлар баҳсини ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинмайди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛС юлдузлар баҳсини ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинмайди.

Тhe Athletic хабарига кўра, 2026 йилги мавсум бошланишидан олдин МЛС ва лига футболчилари ассоциацияси жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиларга нисбатан алоҳида тартибни келишиб олган. Унга кўра, миллий жамоалардаги баҳслардан кейин дам олиши учун айрим футболчилар индивидуал равишда юлдузлар баҳсидан озод этилиши мумкин.

Шу сабабли Лионел Месси МЛС юлдузлар баҳсида иштирок этмаса-да, унга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган йили жароҳати бўлмаган ҳолда МЛС юлдузлар баҳсини ўтказиб юборгани учун бир баҳслик дисквалификацияга учраганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар