Бугун
59
Ўзбек

Каземиро: «Интер Майами»ни Месси сабаб танладим»

Футбол
23 июл, 00:10
Бразилиялик яримҳимоячи нима учун айнан Майами клубини танлаганини тушунтирди.
Каземиро: «Интер Майами»ни Месси сабаб танладим»
Фото: Inter Miami CF

«Интер Майами» яримҳимоячиси Каземиро нима учун айнан бу клубни танлаганини тушунтирди.

«Бир муддат аввал «Лос-Анжелес Гэлекси» билан музокаралар олиб бораётганимда, фақат «Интер Майами»да ўйнашни хоҳлашимни айтгандим.

Буни оилам билан жуда яхши кўрадиган шаҳар, клубнинг лойиҳаси ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири Месси билан бир жамоада тўп тепиш имкони пайдо бўлгани учун танладим.

Менга бу имкониятни бергани учун клубга миннатдорчилик билдираман», — деди Каземиро.

Маълумот ўрнида, Майами жамоаси кеча, 22 июл куни бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. 34 ёшли таянч яримҳимоячиси клуб билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган битим тузди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар