Live
4
Ўзбек

Ҳау: «Гимараэсни йўқотишни истамаймиз»

Футбол
25 июл, 14:02
«Нюкасл» устози Брунонинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
Ҳау: «Гимараэсни йўқотишни истамаймиз»
Фото: Getty Images

«Нюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау жамоа сардори Бруно Гимараэснинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ «Арсенал» ёзги трансферлар ойнасида бразилиялик яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Биз энг яхши футболчиларимизни йўқотишни истамаймиз. Бу жуда аниқ. Бундай ўйинчиларнинг кетиши биз учун оғриқли ва жуда қийин бўларди», — дея Ҳаунинг сўзларидан келтиради Shields Gazette нашри.

Кутилишича, Бруно июл ойи охирида таътилдан қайтиб, «қарғалар»нинг янги мавсумга тайёргарлик йиғинига қўшилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар