Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этган Юлиан Брандтга «Лидс» ва «Аякс»дан таклиф тушди.
Sky Sports хабарига кўра, 30 ёшли германиялик яримҳимоячининг ўзи Англия чемпионатида ўйнаш имконияти туфайли «Лидс» вариантига кўпроқ мойиллик билдирмоқда.
Манбага кўра, Брандт Италия А Сериясидан аниқ таклиф тушадиган бўлса, ушбу вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Қайд этилишича, «Лидс» трансфер устида ишлашда давом этмоқда. Футболчининг отаси ва агенти Юрген Брандт яқинда клубнинг машғулот базасига ташриф буюрган.
Маълумот учун, Брандт ўтган мавсум клуб миқёсида 41 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланган. Германия миллий жамоаси сафида эса у 48 та баҳс ўтказган.