«Лион» клуби мавсум якунланганидан сўнг «Ювентус»дан ҳужумчи Лои Опендани тўлиқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар берди.
Франция клуби Опендани ижарага олиш учун 3 миллион евро тўлаган. Бироқ амалдаги келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилмаган.
Агар «Лион» клуби Франция чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олса, Опенадни сотиб олиши мумкин.
Ўз навбатида «зебралар» ҳам ҳужумчи борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчи Италия клубида ўз ўрнини топа олмади ва фаолиятини Францияда давом эттиришга қарши эмас.
Маълумот учун, Опенда «шерлар» сафида барча турнирлар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.