Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бир кун аввал, 6 октябр куни Роналду баёнот бериб, унда миллий жамоадаги воқеалар ҳақида сўзлаб берди.
Бир неча кун аввал Криштиану бош мураббий Жорже Жезуш билан бўлган можародан сўнг, Португалия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этганди.
«Бўлаётган ишлар шармандагарчилик. Криштиану ҳозирги вазиятда ҳақиқий қарорга лойиқ, хоҳ у [миллий жамоадаги фаолиятини] давом эттирсин, хоҳ муносиб хайрлашсин. У катта видолашувга лойиқ футболчи. У Португалия миллий жамоасининг энг буюк ўйинчиси», - дея Модричнинг сўзларидан иқтибос келтиради Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Madrid Xtra келтирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади