Live
1
Ўзбек

«Бавария» Олмо учун асосий даъвогарга айланди

Футбол
7 октябр, 09:19
Transfermarkt унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
«Бавария» Олмо учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмони ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби испаниялик 28 ёшли футболчининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда. Келишув қишки трансфер вақтида амалга ошиши даргумон.

Ўз навбатида «Барселона» Олмони 80–90 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шунингдек, унга «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Ал Ҳилол» ҳам Олмо учун таклиф юборишга тайёр.

Маълумот учун, Данининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар