Live
3
Ўзбек

Педро 39 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

Футбол
7 октябр, 07:25
    5
39 ёшли футболчининг сўнгги клуби Италиянинг «Лацио» жамоаси бўлди.
Педро 39 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Испаниялик ҳужумчи Педро Родригес профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Педро ўз қарорини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилди.

Маълумот учун, 39 ёшли футболчининг сўнгги клуби Италиянинг «Лацио» жамоаси бўлди.

«Вақт келганини ҳис қиляпман. Ҳаётимда янги саҳифани очиш ва олдинга қадам ташлаш вақти келди. Орзумни амалга оширганимдан фахрланган ҳолда фаолиятимни якунлаяпман. Бу орзуим рўёбга чиқишига ёрдам берган ва доимо ёнимда бўлган барча инсонлардан миннатдорман. Мени шунчалик бахтли қилганинг учун, футбол, сенга раҳмат», — деб ёзди Педро.

Педро фаолияти давомида Европанинг бир қатор гранд клубларида тўп тепган. Хусусан, «Барселона», «Челси» ва «Рома» шарафини ҳимоя қилган.

Испания миллий жамоаси сафида ҳам катта ютуқларга эришган Педро 2010 йилги жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар