Бугун
10
Ўзбек

«Ливерпул» ҳимоячиси жароҳат сабаб Франциянинг Белгияга қарши ўйинини ўтказиб юборди

Футбол
7 октябр, 05:56
Жаке УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидаги Белгияга қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмади.
«Ливерпул» ҳимоячиси жароҳат сабаб Франциянинг Белгияга қарши ўйинини ўтказиб юборди
Фото: Gettyimages

«Ливерпул» ҳимоячиси Жереми Жаке жароҳат туфайли Франция миллий жамоасининг Миллатлар лигасида Белгияга қарши ўйинида иштирок этмади. Бу ҳақда Onefootball хабар бермоқда.

21 ёшли футболчи Франциянинг олдинги икки ўйинида майдонга тушган, бироқ Белгия билан беллашувда майдонга туша олмаган. Франция футбол федерацияси маълумотларига кўра, Жакенинг чап сони орқа юзасининг чўзилиши аниқланган. Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан жароҳатни енгил деб атади.

Жакенинг жароҳати «Ливерпул» учун халқаро танаффус пайтида яна бир муаммо бўлди. Аввалроқ Александр Исак ва Коди Гакпо турли жароҳатлар туфайли ўз миллий жамоалари қароргоҳини муддатидан олдин тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳамда Белгия миллий жамоалари ўртасидаги ўйин 4:1 ҳисобида французларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.

Бугунги янгиликлар