Томас Тухел Англия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида 20-ғалабасини қайд этди. Бу натижага у жамоа тарихидаги бошқа мураббийлардан камроқ баҳс ўтказган ҳолда эришди. Бу ҳақда ОptaJoe хабар берди.
53 ёшли мутахассис 20 та ғалабага эришиш учун 26 та баҳс ўтказди. Тухел Англия миллий жамоасини 2025 йил 1 январдан буён бошқариб келмоқда.
Англия навбатдаги ғалабасини Миллатлар лигаси 4-турида Чехияга қарши баҳсда қўлга киритди. Англияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу баҳсда Ҳарри Кейн дубл қайд этди, Чехия ҳимоячиси Владимир Цофал эса ўз дарвозасига гол уриб қўйди.