Бугун
10
Ўзбек

Гордон: «Испанияда футбол секинроқ ўйналади»

Футбол
7 октябр, 02:00
«Барселона»нинг янги футболчиси Испания ва Англия чемпионатлари ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.
Гордон: «Испанияда футбол секинроқ ўйналади»
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Энтони Гордон Ла Лига ва Англия Премер-лигаси ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди. Унинг фикрича, Испания чемпионатида ўйин суръати нисбатан пастроқ бўлиб, тўп назоратига катта эътибор қаратилади.

«Премер-лигадан асосий фарқ — интенсивлик. Бу ерда ҳамма нарса секинроқ содир бўлади ва ўйин тўп назоратига қурилади. Мен учун «Барса»нинг футболи рақиб тўпга имкон қадар камроқ тегишини таъминлашдан иборат. Аммо ҳозир ҳаракатларимизда агрессивлик ҳам пайдо бўлди.

Мен яхши мослашдим, чунки бу ўйин услуби «Нюкасл»даги футболга жуда ўхшаш», — деди Гордон derbyderbyderby.it нашрига.

Маълумот учун, Гордон «Барселона»га ўтишидан аввал «Нюкасл» сафида тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар