Бугун
10
Ўзбек

Скалони Аргентина миллий жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди

Футбол
7 октябр, 02:30
Мутахассис Лионел Месси жамоани тарк этганидан кейин ҳам бош мураббий сифатида фаолиятини давом эттиришини айтди.
Скалони Аргентина миллий жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
06.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Аргентина Аргентина 3 : 0 Бенин Бенин

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони жамоа билан амалдаги шартномаси якунланганидан кейинги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятимни давом эттираман. Мен учун Лео Мессини бошқариш катта шараф бўлди», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоасининг Бенин билан 3:0 ҳисобидаги ғалабаси Месси учун жамоа сафидаги сўнгги баҳс бўлди. Ҳужумчи ушбу баҳсда гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Скалонининг Аргентина миллий жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган. Унинг қўл остида жамоа жаҳон чемпионати ва Америка кубогида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Бенин Бенин
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар