«Челси» яримҳимоячиси Моисес Кайседо амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғуртасиз машина ҳайдагани учун жазога тортилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Кайседо судга тортилди ва тахминан 1700 евро жаримага тортилди. Ҳодиса 2025 йил апрел ойида Лондон клубининг машғулот базаси яқинида содир бўлган. Футболчи Audi RSQ8 рулида тўхтатилган.
Энди Кайседо ҳисобида 8 та жарима балли мавжуд. Уч йил давомида Моисес 12 балл тўплаган тақдирда, автоматик равишда 6 ойгача ҳайдаш тақиқланиши мумкин.
Воқеадан сўнг автомобил мусодара қилинди. Клубдагилар эса мазкур воқеани футболчининг «шахсий иши» деб атади.