Бугун
10
Ўзбек

Кейн: «Англия фантастик футбол намойиш этди»

Футбол
7 октябр, 04:00
Ҳужумчи Чехияга қарши баҳсдаги йирик ғалабадан сўнг миллий жамоанинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Кейн: «Англия фантастик футбол намойиш этди»
Foto: Getty Images
06.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 3 : 0 Чехия Чехия

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Миллатлар лигаси 4-турида Чехияга қарши кечган баҳсдаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида гапирди. «Уембли» стадионида ўтган баҳсда миллий жамоа сардори дубл қайд этди.

«Ҳа, бу мен учун ҳам, бутун жамоа учун ҳам идеал оқшом бўлди. Йиғин осон кечмади ва уни «Уембли»да якунлаш ёқимли бўлди. Албатта, бундай оқшом билан фахрланиш мумкин.

Бугун Англия миллий жамоаси фантастик футбол намойиш этди. Ҳужумчи сифатида ҳар доим шундай имкониятларни кутасиз», — деди Кейн.

33 ёшли футболчи миллий жамоанинг сўнгги тўрт баҳсдаги ўйинига ҳам баҳо берди. Унинг фикрича, жамоа Испанияга қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин аста-секин ўз ўйинини топган.

«Ҳаммаси илк баҳсдан бошланди. Натижа — Испанияга қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубият — биз хоҳлагандек бўлмади. Аммо шундан кейин тобора яхшиландик. Йирик турнирдан сўнг яна ритмга қайтиш ҳар доим осон эмас, аммо биз ўз ўйинимизни топа олдик. Энг муҳими ҳам шу», — деди Англия миллий жамоаси сардори.

Кейн таркибдаги рақобат ҳақида ҳам фикр билдирди. У Англия миллий жамоасида асосий таркиб учун кураш доимо юқори бўлишини таъкидлади.

«Бу Англия миллий жамоаси. Таркибдаги ўрин учун рақобат ҳар доим бўлади. Муҳими, берилаётган имкониятлардан фойдаланиш. Ҳар бир футболчи жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳлайди ва бу, шубҳасиз, бизни янада кучли қилади», — дея Кейн сўзларини келтиради ITV.

Маълумот учун, Кейн Чехияга қарши баҳсда иккита гол уриб, Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар сифатидаги натижасини яхшилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Чехия Чехия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар