33 ёшли Ҳарри Кейн Миллатлар лигаси 4-турида Чехияга қарши баҳсда иккита гол урди. Англия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда ҳужумчи 40 ва 57-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа Кейн Англия миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 91 тага етказди. У аввал Малайзия миллий жамоаси сафида 89 та гол урган Мўхтор Даҳари кўрсаткичини ортда қолдирди.
Кейн ҳозирда Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шунингдек, у миллий жамоалар сафида энг кўп гол урган футболчилар рейтингида 7-ўринга кўтарилди.
Ушбу рўйхатда Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси сафида 146 та гол билан биринчи, Лионел Месси Аргентина сафида 127 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Али Дайи (108), Сунил Чҳетри (95), Ромелу Лукаку (94) ва Роберт Левандовски (92) ҳам Кейндан юқорида турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади