Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги баҳсида Бенин дарвозасини ишғол қилди. Буенос-Айресдаги «Монументал» стадионида ўтган беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Месси 71-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширди. Бу унинг Аргентина миллий жамоаси сафидаги 126-голи бўлди. 39 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида 208 та баҳсда майдонга тушиб, 70 та голли узатмани ҳам амалга оширган.
Ушбу баҳсда Месси фақат гол уриш билан чекланиб қолмади. Ҳужумчи Николас Отаменди ва яримҳимоячи Нико Паснинг голларига ҳам ассистентлик қилди.
Маълумот учун, миллий жамоалар сафида энг кўп гол урган футболчи ҳамон португалиялик Криштиану Роналду ҳисобланади. 41 ёшли ҳужумчи Португалия миллий жамоаси сафида 234 та баҳсда 146 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йил августида Венгрияга қарши баҳсда Аргентина миллий жамоасидаги дебютини ўтказган. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади