Бугун
49
Ўзбек

Рико Люис Англия миллий жамоасига чақирилди

Футбол
5 октябр, 05:20
Ҳимоячи жароҳат олган Нико О’Райлининг ўрнини эгаллайди.
Рико Люис Англия миллий жамоасига чақирилди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва Англия U-21 миллий жамоаси ҳимоячиси Рико Люис Нико О’Райлининг жароҳат олиб сафдан чиққани сабаб асосий миллий жамоага чақирилди.

«Шаҳарликлар» аъзоси Англия миллий жамоаси ихтиёрига аллақачон етиб келган. У Миллатлар Лигасининг 4-тури доирасидаги Чехия миллий жамоасига қарши беллашув олдидан жамоа сафига қўшилди.

Қайд этиш лозим, 21 ёшли футболчи бир неча кун аввал Англия U-21 миллий жамоасига Евро-2027 финал босқичига чиқишда ёрдам берди. Асосий миллий жамоада Люис жароҳат олган жамоадоши Нико О’Райлининг ўрнини эгаллайди. Шу тариқа, Рико 2024 йил ноябр ойидан буён биринчи марта асосий миллий жамоага чақирув олди.

Маълумот ўрнида, «уч шерлар» эртага, 5 октябр куни Чехия миллий жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар