Бугун
10
Ўзбек

ТерДУ «Орол»га қарши баҳсга бормайди

Футбол
7 октябр, 04:11
Клуб молиявий ҳолатининг барқарор эмаслиги сабабли Нукусдаги баҳсда иштирок эта олмаслигини ПФЛга маълум қилган.
ТерДУ «Орол»га қарши баҳсга бормайди
Foto: PFL
08.10.2026, 09:00 Про Лига Орол Орол - : - TerDU TerDU

Пролига иштирокчиси ТерДУ 21-тур доирасида «Орол»га қарши баҳсни ўтказиш учун Нукусга бора олмаслигини маълум қилди. Клуб бу қарорга молиявий ҳолатининг барқарор эмаслигини сабаб сифатида кўрсатган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ТерДУ томонидан юборилган хатни маълумот учун қабул қилган. Шу муносабат билан баҳсни ўтказиш билан боғлиқ барча режалар, жумладан, баҳс расмийларининг Нукусга сафарини ҳам бекор қилишга қарор қилинган.

ПФЛ регламентининг 14.8-бандига мувофиқ, «Орол» ва ТерДУ ўртасидаги баҳсда мезбон жамоага 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади. ТерДУ эса худди шу ҳисобда техник мағлубиятга учраган деб қайд этилади.

Шу тариқа баҳс амалда ўтказилмайди ва унинг натижаси регламент асосида расмийлаштирилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Орол Орол
  • TerDU TerDU
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар